27.04.2018 2697

«Best IP​​​​​​​ – 2018»  энг яҳши интеллектуал мулк объекти учун йиллик танлови ғолиблари аниқланди.


Интеллектуал мулк агентлиги Республикада ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодиётни рағбатлантириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, ихтирочилик фаолиятини фаоллаштириш, қўллаб-қувватлаш, энг яҳши мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш мақсадида ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, дастурий маҳсулотлар ва селекция ютуқлари йўналишлари бўйича «Best IP – 2018»  энг яҳши интеллектуал мулк объекти учун йиллик танлови ўтказилишини эълон қилган эди.

Танловда қатнашиш учун Агентликка барча номинациялар бўйича жами 188 та талабнома келиб тушди, жумладан, ихтироларга 40 та, фойдали моделларга 22 та, саноат намуналарига 27 та ва селекция ютуқларига 7 та, шунингдек танловнинг Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси бўйича 92 та, ҳамда Ёшлар ўртасида энг яхши ЭҲМ учун дастури муаллифи номинациялари бўйича 17 та талабномалар келиб тушди.

Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар Академияси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мутасадди ходимларидан иборат Танлов ташкилий қўмитаси ташкил қилинди.

Танлов ташкилий қўмитаси қарорига мувофиқ йиллик танлов ғолиблари аниқланди ва "City Palace” меҳмонхонасида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуйидагилар «Best IP – 2018» энг яхши интеллектуал мулк объекти учун йиллик танлови ғолиблари деб топилдилар:

2018 йилнинг «Энг яҳши ихтиро»  номинацияси ғолиблари:

1-ўрин Фосфорли ўғит олиш усули (Тошкент кимё-технология институти)

2- ўрин. Доналаштирилган аммиакли селитра олиш усули (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти)

3-ўрин. Стоматологик пломбаловчи маҳсулотнинг таркиби (Рўзибаева Азиза Рустам қизи)

 

2018 йилнинг «Энг яхши фойдали модел» номинацияси ғолиблари:

1-ўрин. Болғачали тегирмон (И.Каримов номли Тошкент давлат техника университети)

2-ўрин. Қуёш фотоэнергетик қурилмаси (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Улуғбек номидаги Астрономия институти)

3-ўрин. Ипак қурти ғумбагини жонсизлантириш ва қуритиш учун қурилма (И.Каримов номли Тошкент давлат техника университети)

 

2018 йилнинг «Энг яхши саноат намунаси»    номинасияси ғолиблари:

1-ўрин. Орнамент (Рахимов Абдурашид Мўминович)

2-ўрин. Велосипедчи учун спорт кийими (Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти)

3-ўрин. Ёруғлик диод чироғи учун универсал қотириш ускунаси («High Light Texnology» хусусий корхонаси)

 

2018 йилнинг «Энг яхши селекция ютуғи» мутлақ ғолиби

Йирик жуссали сур рангли қоракўл қўйларининг «Шофрикон» завод типи (Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти)

 

2018 йилнинг «Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси» номинацияси ғолиблари:

1-ўрин. Тасвирни таҳлил қилувчи дастурлар тўплами (Мухаммал ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети)

2-ўрин. Қисилган СО2 билан экстраксиялаш жараёнида ҳароратни ростлаш учун дастурий таъминот (Бухоро мухандислик-технология институти)

3-ўрин. Кўкс оралиғи ўсмаларини ташҳислаш ва даволаш тактикасини танлаш учун дастур (Юсупбеков А.А., Мадиеров Б.Т., Расулов А.Э.)

 «Ёшлар ўртасидаги энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи»

ееКонтрол - муассаса ходимлари, ўқувчи ва талабаларнинг давомат мониторинг ахборот тизими (Болтаев Ф.Ҳ.)