22.10.2015 1263

«Ўзбекистон Республикасида қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда банк тизимининг роли» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади


Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438 сонли "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халкаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344 сонли "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорларида, шунингдек Ўзбекистан Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантариш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Тошкент молия институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси билан ҳамкорликда 2015 йил 30 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасида қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда банк тизимининг роли» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикасидаги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар, банк-молия муассасалари ва кредит ташкилотларининг раҳбар ходимлари ва етакчи амалиётчи мутахассислари, эксперт-тахлилчилар, тадбиркорлар, шунингдек етакчи таълим муассасалари ва илмий марказларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ва мустакил тадкикотчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирок этиши кутилмокда.

Конференция ўз ишини қуйидаги секцияларда олиб боради:

1-секция: Ўзбекистон Республикаси банк тизимини халқаро стандартлар, мезонлар ва меъёрлар асосида ривожлантириш истиқболлари;

2-секция: Банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва ресурс базасини мустаҳкамлаш - ишбилармонлик муҳитини шакллантиришнинг зурурий шарти сифатида;

3-секция: Тижорат банкларининг молиявий воситачи сифатидаги ролини оширишнинг долзарб масалалари;

4-секция: Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда бюджет-солик тизимининг роли.

Тадбир якунида конференция материаллари тўпламини чоп этиш режалаштирилган.

Конференцияга такдим этиладиган илмий тезисларга талаблар қуйидагилардан иборат:

- тезислар конференция секцияларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, амалий тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

- конференция тезис ва материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;

- илмий тезислар матнлари таҳрир килинган холда А-4 ўлчовидаги коғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3,0см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб расмийлаштирилади.

Тезиснинг номи катта шрифтда ёзилади, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси (тўлик), илмий даражаси, илмий унвони, лавозими ёзилади. 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи, муаллифнинг электрон манзили кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.

Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида булиши лозим.

Конференцияга илмий тезисларни тақдим этиш муддати:

Конференцияда қатнашиш учун талабгорлар 2015 йил 28 октябргача белгиланган тартибда илмий тезисларни қуйида кўрсатилган манзилга қоғоз ва электрон шаклда жўнатишлари лозим.

Таҳрир хайъати томонидан конференция материалларида чоп этиш учун қабул килинган тезислар бўйича маълумотлар муаллифларнинг электрон почтасига жўнатилади.

Конференцияга такдим этиладиган илмий тезислар юқорида келтирилган талабларга мос келмаса, тўпламга киритилмайди. Юборилган илмий тезислар муаллифларга кайтарилмайди.

Тўплам нашр килинади, мақола (тезис) бир бетининг нархи 8000 сум.

 

Мурожаат учун манзил. Тошкент шахри, А.Темур кўчаси, 60а уй, Кредит-иқтисод факультети биноси (214 хона) «Банк иши» кафедраси. Тел.: (99871) 234-43-42, электрон манзил: bankishikonf@mail.ru