07.05.2018 1740

“Савдо, озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиш” мавзусида онлайн ўқув курсига марҳамат


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Таълим ва илмий тадқиқотлар институти (ЮНИТАР) БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда жорий йилнинг 14 май – 15 июнь кунлари “Савдо, озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиш” мавзусида онлайн ўқув курси ташкил этаётганлигини маълум қиламиз.

Ўқув курсидан кўзланган мақсад: савдо-сиёсатининг МДҲ давлатларида  озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиш сифатига бўлган таъсирини ҳисобга олган ҳолда, савдо сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун ахборот бериш, ҳамда халқаро савдони тартибга солувчи асосий қоидалар билан таништириш.

Семинар онлайн тарзда, бепул амалга оширилади.

Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги сайт орқали рўйхатдан ўтиш лозим: http://www.unitar.org/tfsn-ru

Шошилинг иштирокчилар сони чекланган.

 

ЎзССП Матбуот хизмати