02.05.2018 3080

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси йўлидаги ҳамкорлик


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 январдаги “2017-2021 йиларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-кувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сонли Фармони билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига тадбиркорлар томонидан содир этилаётган камчиликларни, айниқса жиноятларни танқидий муҳокама қилиш, бартараф этиш ва профилактика қилишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбир режасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Мазкур чора-тадбир режасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш буйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси билан тасдиқлади.

Чора-тадбирлар режасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликларни келиб чиқиш сабаблари, шу жумладан қоунунчиликдаги бўшлиқлар ва қарама-қаршиликларни таҳлил қилиш ва умумлаштирилган маълумотларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига бериб бориш.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар, уларни келтириб чиқарувчи сабабларга оид таҳлиллар натижаларини тадбиркорлар билан ўтказиладиган учрашувлар, давра суҳбатлар, семинарларда кенг муҳокама қилиш ва Палата қошидаги Эксперт кенгашларида кўриб чиқиш ҳамда тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш белгиланган.

Чора-тадбирлар дастури

 

ЎзССП Матбуот хизмати