14.05.2018 2496

21-25 май кунлари бўлиб ўтадиган семинарга таклиф этамиз


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Милан шаҳри (Италия) Савдо-саноат палатаси қошидаги FORMAPER агентлиги ва Қозоғистон Республикасининг савдо ва саноат корхоналари уюшмаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқининг техник кўмагида 2017-2019 йиллар давомида “Қиймат занжирларини яратиш, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш” лойиҳасини амалга оширилаётганини маълум килади.

Ушбу лойиҳа бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги ҳудудларида амалга оширилмоқда: Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри.

Лойиҳадан кўзланган мақсад:

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда қишлоқ хўжалиги корхоналарини самарали қўллаб-қувватлаш, ҳамда уларни сифат жиҳатдан янги рақобатбардошлик даражасига олиб чиқиш мақсадида профессионал мутахассислар тармоғини яратиш ва мустаҳкамлаш.

Ушбу муносабат билан, 2018 йилнинг 21-25 май кунлари “Le Grand Plazа” меҳмонхонасининг (Тошкент шаҳар, Ўзбекистон овози кўчаси, 2) “Le Grand Plazа” конференц-залида ушбу лойиҳа доирасида ташкил этиладиган навбатдаги 5 кунлик семинар бўлиб ўтади. Семинар Италиялик халқаро тренер Дарио Кассамиси томонидан олиб борилади.

Ушбу семинар-тренингда қуйидаги ташкилот ва корхоналарнинг мутахассислари таклиф этилади:

  • Бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар;
  • Агросаноат ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг уюшмалари;
  • Ушбу соҳада хизмат кўрсатаётган консалтинг корхоналари;
  • Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасининг бизнес маслаҳатчилари:

Шу билан бир қаторда таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа доирасида 3 йил давомида бир қатор семинарлар, Европа Иттифоқи мамлакатларида юқорида санаб ўтилган мақсадли гуруҳлар учун амалиётлар ўтказилиши белгиланган.

Семинарда иштирок этиш бепул!

Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан (хар бири ҳудуддан 6 нафар) иштирокчилар учун семинар-тренингда иштирок этиш билан боғлиқ барча харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.

Семинарда иштирок этиш қизиқишини билдирганлар семинар-тренинг антекасини тўлдириб, 2018 йилнинг 15 май кунига қадар dadakhon.jumaniyazov@gmail.com, sh.turgunbayev@chamber.uz электрон манзилларига юборишлари сўралади.

Иштирокчилар сони чекланган, иштирокчиларнинг якуний рўйҳати Савдо-саноат палатаси томонидан лойиҳа талабларига мос равишда шакллантирилади.

Анкетани юклаб олиш

семинар дастури