14.05.2018 1429

Яна бир тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилди.


Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида жойлашган “Qirguli kommunal servis” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолияти давомида  Фарғона шаҳридаги 16 та МФЙдан 11 тасининг фаолият кўрсатилишини тўхтатиш ҳақида Фарғона шаҳар Хокимияти йиғилиши баёнини бекор қилиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига мурожаат этган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг малакали мутахассилари томонидан “Qirguli kommunal servis” масъулияти чекланган жамияти манфаатига киритилган “Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри хокимлиги йиғилишининг 18.02.2017 йилдаги 52-01-23-сонли ва 15.09.2017 йилдаги 320-01-23 сонли баёнларини хақиқий эмас деб топиш тўғрисида”ги даъво аризаси 2018 йил 4 май куни Маъмурий ишлар бўйича Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар суди томонидан ижобий ҳал қилинганлиги маълум қилинган ва муаммо ўз ечимини топган.

Жамият раҳбари Э.М.Абдуллаев:““Qirguli kommunal servis” масъулияти чекланган жамияти устидан чиқарилган қарорини бекор килишда амалий ёрдам бергангиз ва қўллаб-қувватлаганингиз  учун Сизга,  Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз” - дея хатига якун ясаган.

Миннатдорчилик хати

 

ЎзССП Матбуот хизмати