15.05.2018 1430

Ўзбекистон-Германия бизнес форуми ва кооперация биржаси ўтказилди.  


Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат кўмитаси томонидан икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Германия бизнес форуми ва  кооперация биржаси ўтказилди.  

Ушбу тадбир ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини оширишдан иборат.

Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Бизнес форум давомида Германия делегация вакиллари Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислохотлар ҳамда мамлакатимизда инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт шароитлар ва имтиёзларни юқори бахолаб, бугунги бизнес форум Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доира вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш имконияти беришини таъкидлаб ўтдилар.

Форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ўз тақдимоти орқали Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар, ишбилармонлик муҳитини яҳшилаш, бизнесни қўллаб қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ташкил этилган ва фаолият юритаётган ЭИЗ да инвесторлар учун яратилган шароитлар билан тадбир иштирокчиларини таништириб ўтди.

Бизнес-форум якунида томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Бизнес форум доирасида шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида кооперация биржаси хам ўтказилди. Унда ишбилармонлар янги қўшма корхоналар ташкил этиш, инвестиция лойихаларини амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли шартномалар тузиш каби масалаларни мухокама этдилар.

Кооперация биржасида мамлакатимизнинг 150 га яқин махаллий тадбиркорлари ҳамда Германиянинг 40 та йирик компания ва корхона вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда мамлакатимизда хорижий инвестиция капитали иштирокида 5 мингдан ортиқ компаниялар фаолият юритмоқда, улардан 132 таси Германия ҳамкорлари билан биргаликда ташкил этилган.

 

ЎзССП Матбуот ҳизмати