16.05.2018 1499

Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом


Низомга мувофиқ эндиликда харид қилиш тартиб-таомилларининг хар бир иштирокчиси давлат буюртмачисининг, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг, харид комиссиясининг, махсус ахборот портали операторининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан, улар иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса, суд тартибида ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Комиссияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Комиссия энди давлат харидларига тегишли ноқонуний ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўришга ҳақли.