05.11.2015 3405

«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» брендини дунёга танитиш» лойиҳаси асосида илмий-амалий конференция ўтказилади


Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистан “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишлаб «Мамлакатнинг иқтгисодий ривожида тадбиркор аёлларнинг роли: «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» брендини дунёга танитиш» лойиҳаси асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тадбиркорлик махсулотлари кўргазма савдоси ҳамда мавзу юзасидан илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзМТДП Марказий Кенгаши аъзолари, партиянинг Тошкент шаҳар ҳамда вилоят Кенгаши фаоллари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этиши назарда тутилмоқда.