06.06.2018 1344

Жиззах шаҳрида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида кўргазма ташкил этилди


“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг 2018 йил 22 январдаги  1-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури 12-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 6 июнь куни Жиззах шаҳрида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган ёш тадбиркорлар ўзларининг тикувчилик, пойабзал, қурилиш маҳсулотлари намуналари билан қатнашдилар.

Ёш ҳунармандлар эса ўзлари ишлаб чиқарган миллий либослар, юмшоқ ўйинчоқлар, тақинчоқлар, чинни ва сопол буюмлари, ёғочдан ясалган ҳалқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари, миллий тикувчилик ва каштачилик, бош кийимлар, темирдан ясалган буюмлар билан иштирок этдилар.

Кўргазмада жами бўлиб, 68 нафар ёш тадбиркор, фермер, хунарманд ва инновацион лойиҳа муаллифлари қатнашди.

Кўргазма сўнггида ҳар бир йўналиш бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

ЎзССП Матбуот хизмати