06.06.2018 2103

Ёшлар тадбиркорлиги - Эътиборда


Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яҳшилаш бўйича қабул қилинаётган чоралар самарадорлиги ва натижадорлиги етакчи халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликларининг ижобий баҳоларида холисона акс эттирилмоқда. Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш — 2018» ҳисоботида Ўзбекистон тадбиркорлик учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатлар қаторида жаҳонда биринчи ўнталикка кирди.

Мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан Тошкент вилояти Қўйичирчиқ туманида тадбиркорликни ривожлантириш масалаларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастурини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан республика штаби тузилди.

Шунингдек, туманда уюшмаган ёшларни аниқлаш, уларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш, ижтимоий, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож тоифаларини аниқлаш, улар билан манзилли тадбирлар ўтказиш бўйича мутасадди ташкилотлар иштирокида 160 нафар вакиллардан иборат 10 та ишчи гурухи ташкил этилиб, 37 та МФЙларга бириктирилди.

2018 йилнинг 30 май куни ҳолатига кўра 12 та маҳалладан 30 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуйиши учун 349,1 млн сўм кредит ажратилди. Натижада, улар томонидан 63 та янги иш ўринлари яратилди.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллаларда ёшлар билан суҳбатлар ўтказиш билан биргаликда аҳоли томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмокда.

Уйма-уй юриш жараёнида жами 2 384 та, шу жумладан:

- 299 та холатда томорқа экилмаганлиги;

- 153 та кўчанинг йўллари таъмирталаблиги;

- 1605 та хонадонда сув, 59 та хонадонда электр ва газ таъминотида муаммолар мавжудлиги;

- 21 та холатда ахлат уюмлари тўпланиб қолганлиги;

- 82 та уй ва бино ташландиқ ҳолатдалиги;

- 165 та бошқа муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Республика штаби томонидан ҳар куни тумандаги фуқаролар, ёш тадбиркорлар ва фермерлар билан учрашувлар ўтказиб борилмокда. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуйиш борасидаги муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилиб, масалалар жойида ҳал этилмокда.

Хусусан, 563 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йулга қўйишга қизикиш билдириб, шундан 240 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 10 млрд. 939 млн. сўм кредит ажратишни сўраб хамда 45 нафар ёшлар ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган бўлиб, ушбу масалаларни тегишли идора ва ташкилотлар томонидан қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида “Ёшлар меҳнат гузарлари”ни қуриш белгиланди. Ҳозирда, “Мингчинор” маҳалласида намуна тарзда “Ёшлар меҳнат гузарлари” қурилиш ишлари бошланди.

Шунингдек, туманнинг 4 та маҳалласи ҳудудидан тадбиркорлар жалб этилиб, “Ёшлар меҳнат гузарлари” қуриш учун бино ва ер майдонлари ажратилди.

Бундан ташқари, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш мақсадида бухгалтерия, ҳуқуқий консалтинг, менежмент хизматлари кўрсатадиган, интернетда ишлаш ва бошқа шарт-шароитлар яратиладиган “HUB MEHNAT” коворкинг маркази, Ёшлар иқтисодий зонаси ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Туманда 69 нафар тадбиркор фаолиятидаги муаммоли масалалар ўз вақтида ҳал этилмагани окибатида 640 та янги иш ўрни яратилмаганлиги аниқланди, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, уларнинг 13 нафарига туман хокимининг тегишли қарори билан балиқчилик. боғдорчилик фаолиятини ташкил этиши ҳамда савдо мажмуасини қуриши учун туман заҳирасидан жами 3,6 га ер майдони ажратилди. Натижада, 57 нафар ёшларни иш билан таъминланиши учун шарт-шароит яратилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган корхона, ташкилотларнинг 246 та бўш иш ўринларига ишсиз бўлган ёшларни жалб қилиш мақсадида жорий йилнинг 2 июнь куни туманда “Бўш иш ўринлари” меҳнат  ярмаркаси ўтказилди.

Республика штаби томонидан туманда жами 178 та бўш ва қаровсиз турган бинолар мавжудлиги аниқланиб, уларнинг рўйхати шакллантирилди ва мақсадли фойдаланиш чоралари кўрилмокда.

Хусусан “Юлдуз” маҳалла ҳудудидаги узоқ йиллардан буён ташландиқ ҳолда ётган собиқ колхоз гаражидан самарали фойдаланиш мақсадида Туркиялик тадбиркор жалб этилиб, инвестиция киритиш ҳисобидан тайёр газлама ишлаб чиқаришга мўлжалланган текстил фабрикасини қуриш ва 135 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилди.

Бундан ташқари, туман ҳудудидаги 4 га майдонга эга бўлган “Sharq Leather international” (эски номи Kafolat Kapoor Fashion) МЧЖ биноси 7 йилдан буён фойдаланилмаётганлиги, ҳозирги кунда 200 мингга яқин чорва-молларининг тери ҳом-ашёси сақланаётганлиги ва экологияга салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди. Мазкур бинони давлат тасарруфига ўтказиш таклиф этилмокда.

Агар ушбу давлат тасарруфига ўтказилган тақдирда текстил фабрикасини қуриш ва 500 дан зиёд иш ўрнини яратиш истагини билдирган тадбиркор мавжуд.

Шу билан бирга, бўш турган бинолардан самарали фойдаланган ҳолда инвестиция олиб кириб, туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида республиканинг бошқа ҳудудларидан тадбиркорлар жалб этилмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятидан 20 нафар, Андижон вилоятидан 20 нафар, Фарғонадан 20 нафар, Тошкент шаҳридан 28 нафар, жами 88 нафар тадбиркорлар таклиф этилди. Бугунги кунга қадар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар ва Тошкент шаҳридан 2 нафар тадбиркорлар туманга инвестиция киритиш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган.

Туманда хатловдан ўтган 12 та маҳаллаларда истиқомат килувчи 437 нафар муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг ички ишлар органларига кадрлар заҳирасига киритиш, маҳаллалардаги профилактика инспекторларига бириктириш ҳамда “Фидойи ёшлар отряди” тузиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида ҳар бир маҳалла кесимида маҳаллалардаги ҳолатдан келиб чиқиб, 5 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмокда. Мазкур “Йўл харитаси”да маҳалладаги ёшларнинг, мактаб-коллеж ўқувчиларининг иш билан таъминланиши, ҳунармандчилик ва  фермерликка йўналтирилиши бўйича манзилли режалар киритилмоқда.

Республика штаби томонидан ҳар куни ишчи гуруҳларнинг кунлик амалга оширилган ишларини таҳлил қилиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш бўйича ҳисобот йиғилишлари ўтказилмокда.

2018 йил 4 июнь куни Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаш раиси Қ.Қуронбоев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Б.Рустамов, Қуйичирчиқ туман ҳокими С.Ғ.Муродов олиб боришди.

Учрашувга ташриф буюрган 100 дан ортиқ маҳаллий ва чет эл инвесторларга Қуйичирчиқ туманида мавжуд, фойдаланилмаётган объектлар тўғрисида тақдимот намойиш этилди.

Тақдимотда Греция ва Ҳиндистондан ташриф буюрган инвесторлар жами 2.5 млн АҚШ доллари қийматида инвестиция киритиш шу йўл билан қўшимча 100 та янги иш ўрниларини ташкил этиш истагини билдирган бўлса, маҳаллий тадбиркорлар томонидан эски, фойдаланилмаётган боғча бинолари ўрнида замонавий ва қулай мактабгача таълим муассасаларини ишга тушириш, бўш турган ферма, қозонхона, дўкон биноларини ишга тушириш бўйича ташабусскорлар аниқланиб, уларга биноларни бириктириб бериш бўйича иш олиб борилмоқда.

Савдо-саноат палатаси томонидан 22 та тадбиркорлар таклиф этилди. Мазкур тадбиркорлар Қўйичирчиқ туманида ёғочни қайта ишлаш, текстил, қурилиш материаллари, тозалик воситалари, фармацевтика, метални қайта ишлаш, темир-бетон, мрамор ва гранит, сутни қайта ишлаш, гипс маҳсулотларини ишлаб чиқариш каби йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш, 16 та лойиҳа бўйича жами 76 млрд. сўмлик инвестиция киритиш ҳамда 350 га яқин иш ўрни яратиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

 

ЎзСПП Матбуот хизмати