12.11.2015 1015

26-27 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида “Ёш фермер” кўрик-танловининг якуний Республика босқичи ўтказилади


Мамлакатимизда жадаллик билан ривожланиб бораётган фермерлик ҳаракатида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, теран фикрлайдиган, ташаббускор, дунёқараши кенг булган, қишлоқ инфратузилмасининг ривожланиши ва аҳолиси фаровонлигининг ўсиши учун масъулият билан меҳнат қилаётган ёш фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг юртимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш борасида йирик лойиҳалар амалга ошириб келинмокда.

Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда “Агробанк” АТБлар хамкорлигида жорий йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида “Ёш фермер” кўрик-танловининг якуний Республика босқичи ўтказилиши режалаштирилмоқда.