22.06.2018 1236

«TEMIRYO’L – SUG’URTA» компаниясининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига шу йилнинг феврал ойида «TEMIRYO’L – SUG’URTA» МЖЧ ҚК ўз манфаатларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш юзасидан мурожаат қилди.

Унда «TEMIRYO’L – SUG’URTA» компанияси Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 08.04.2015 йилдаги ҳал қилув қароридан норози эканлиги билдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2017 йилдаги ПФ-5087-сонли Фармонида берилган ваколатларидан фойдаланган ҳолда 2018 йил 12 февралида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида протест келтириш тўғрисида Илтимоснома киритилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг малакали юрисконсуллари Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2018 йил 7 майдаги ажрими билан Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 08.04.2015 йилдаги ҳал қилув қарорининг «TEMIRYO’L – SUG’URTA» компаниясига оид қисми ўзгартирилиб, янги ҳал қилув қарори қабул қилиниши белгиланган ҳамда  «TEMIRYO’L – SUG’URTA» компаниясининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинган.

 

ЎзССП Матбуот хизмати