16.11.2015 3652

“Истеьмолчилар ҳуқуқларини химоя килиш борасидаги қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди


Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, курилиш, савдо масалалари қўмитасининг 2015 йил учун мўлжалланган иш режасига асосан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерация билаи ҳамкорликда 2015 йилнинг тўртинчи чорагида Фарғона шаҳрида “Истеьмолчилар ҳуқуқларини химоя килиш борасидаги қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” (“Актуальные вопросы совершенствования законодательства по защите прав потребителей”) мавзусида манфаатдор ташкилотлар иштирокида семинар ўтказилди.

 Ушбу семинарни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, хусусан, инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми бўлган истеьмолчилар ҳуқуқлариии ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилувчи қонунларни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлардан воқиф бўлишдир.

Мазкур семинарда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси вакиллари, республикамизнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари, Федерациянинг йигирмадан зиёд маҳаллий ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.