18.11.2015 7294

Миллий кўргазмалар мажмуасида “Болалик дунёси-2015” кўргазмаси ўз ишини бошлади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 январдаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш бўйича амалга ошириш чоралари тўғрисида” Ф-3560-сон Фармойиши билан тасдиқланган Дастурнинг 9.2-бандида белгиланган тадбир ижросини таъминла мақсадида бугун 18 ноябрь Миллий кўргазмалар мажмуасида “Болалик дунёси-2015” кўргазмаси ўз ишини бошлади, кўргазма доирасида “Ўзбекистон матбуоти” V Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли кўргазма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон республикаси вазирлар Маҳкамасининг бевосита кўмагида ўтказилмоқда.

Кўргазмадан кўзланган мақсад – ахборот соҳасини либераллаштириш борасида амалга оширилаётган чора тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка, жумладан, ёшлар аудиториясига яқиндан етказишдир.