11.09.2018 2019

“Ташаббус-2018” кўрик-танлови Наманган вилоятида


Наманган вилоятида кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ушбу соҳа вакилларининг қонуний манфаатлари ва хуқуқларининг ишончли кафолатини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида бу соҳада бир қатор ютуқларга эришиб келинмоқда.

2018 йил 7 сентябрь куни Мингбулоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2018” кўрик танловининг Мингбулоқ туман босқичида Номинациялар бўйича жами 68 та тадбиркорлар иштирок этди, шундан хусусий тадбиркорлар 37 та, ҳунармандлар 23 та, фермерлар 11 та, ташкил этди.

Унга асосан кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичлари 27 август-28 сентябрь кунлари ўтказилади.

Тадбиркорликни ривожлантиришда, янгидан-янги иқтидорли ва  салоҳиятли тадбиркорларни кашф этишда муҳтарам Юртбошимиз таклифлари билан ўтказиб келинаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танлови алоҳида ўрин тутади.

Мазкур кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳитини яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш, тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, шу билан бирга тадбиркорлар ўртасида хўжалик алоқаларини кенгайтириш ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларини реклама қилишга кўмаклашишдан иборат.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати