17.09.2018 1655

Навоий вилоятида "Ташаббус-2018" кўрик-танлови бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 676-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида “Ташаббус-2018” кўрик танловининг Навоий вилоятида туман (шаҳар) босқичлари ўтказилди. Ушбу кўрик танловда  500 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этиб, турли йўналишлар бўйича совринларга эга бўлди.

8-18 сентябр кунлари жойларда кўрик танловлар байрамона кўринишда ташкил этилиб, қуйидаги номинациялар бўйича Саноат соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, Хизмат кўрсатиш соҳасида – “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” совриндорлар аниқланиб, қимматбахо совғалар топширилди.

Хусусан, Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Ташаббус-2018" кўрик-танлови Навоий вилоятида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Нурота, Навбаҳор, Қизилтепа, Зарафшон, Кармана, Конимех, Учқудуқ, Қизилтепа ва Томди туманларида "Ташаббус-2018" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Навоий шаҳрида кўрик-танлов 8 сентябр куни ташкил этилди. Жами 52 нафар тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар кўрик-танловнинг 5 та йўналиши бўйича беллашди.

Нурота ва Навбаҳор туманларида кўрик-танлов 10 сентябр куни ташкил этилди. Нурота туманида жами 46 нафар, Навбаҳор туманида эса 60 нафар, тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар кўрик-танловнинг 5 та йўналиши бўйича беллашди.

Қизилтепа туманида кўрик-танловнинг туман босқичи 12 сентябр куни ташкил этилди. Кўрик-танловда Саноат соҳасида - "Йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналишида 9 нафар, Хизмат кўрсатиш соҳасида-"Йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналишида 15 нафар, "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори" йўналишида 10 нафар, "Йилнинг энг яхши фермери" йўналишида 19 нафар, "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" йўналишида 26 нафар, жами 5 та йўналиш бўйича 79 нафар, тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар ўзаро беллашдилар.

Томди туманида кўрик-танловнинг туман босқичи 13 сентябр куни ташкил этилди. Кўрик-танловда 5 та йўналиш бўйича жами 20 нафарга яқин тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар иштирок этишди.

Зарафшон туманида кўрик-танловнинг туман босқичи 11 сентябр куни ташкил этилди. Кўрик-танловда 5 та йўналиш бўйича жами 47 нафарга яқин тадбиркор, ҳунармандлар иштирок этишди.

Кармана туманида кўрик-танловнинг туман босқичи 11 сентябр куни ташкил этилди. Кўрик-танловда 5 та йўналиш бўйича жами 70 нафарга яқин тадбиркор, ҳунармандлар ва фермерлар иштирок этишди.

Конимех ва Учқудуқ туманларида кўрик-танловнинг туман босқичи 7 сентябр куни ташкил этилди. Кўрик-танловда 5 та йўналиш бўйича жами 50 нафарга яқин тадбиркор Конимех туманидан, Учқудуқ туманида эса 46 нафарга ҳунармандлар ва фермерлар иштирок этишди.

Кўрик-танлов туман босқичи байрамона руҳда ўтказилиб, ғолиблар диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди ва вилоят босқичига йўлланма олишди.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати