18.12.2015 8464

Девор гул қоғозларни (обой) ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга доир инвестицион таклиф


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Италиянинг  «S.i.r.p.i. Spa»  компанияси томонидан республикамиз ҳудудида замонавий девор гул қоғозини (обой) ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирганлигини маълум қилади.

         Маълумот учун: «S.i.r.p.i. Spa»  компанияси хозирги кунга қадар дунёнинг етакчи «Armani» компаниясининг дизайнерлари билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

         Шу муносабат билан Италия томонидан ушбу лойиҳани республикамиз ҳудудида амалга ошириш учун қуйидаги маълумотларни сўраб мурожаат қилган:

  • Ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектининг лойиҳани амалга ошириш учун молиявий ҳолати ва қўшма лойиҳани амалга ошириш учун ўз молиявий маблағларига эгалиги;
  • лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий тадбиркорлик субъекти томонидан таклиф этиладиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари ҳамда унда тегишли муҳандислик-коммуникация (электр, газ тармоғи, сув) инфратузилмаларининг мавжудлиги.       

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «S.i.r.p.i. Spa» компанияси билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини жорий йилнинг 23 декабрига қадар Палатанинг Замонавий технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимига (g.usmanov@chamber.uz) электрон кўринишда тақдим этишларини сўраймиз.

Шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорлар мазкур масала бўйича қўшимча маълумот учун Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими масъул ходими Усмонов Ғафуржонга (+99871) 150-91-69 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.