19.09.2018 1156

Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!


Республикамизда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва хорижий бозорларга экспорт қилишда замонавий энергия тежашга қаратилган асбоб-ускуна ва технологияларни жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2018 йил 26 сентябрь куни соат 10-00 да Палатанинг катта мажлислар залида “Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишда экологик хавфсиз саноат совутгичларини қўлланилиши” мавзусида амалий семинар ташкил этилади.

Мазкур семинарда мева-сабзавот, гўшт-сут, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш борасида етакчи саналган «Mayekawa Co.Ltd.» (Япония), «Danfoss A/S» (Дания), «Guntner GmbH&Co. KG» (Германия) компаниялари вакиллари томонидан тақдимотлар ўтказилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда замонавий саноат совутгичларни ўз фаолиятида жорий этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари семинарда иштирок этиш бўйича таклифларини (корхона номи, иштирок этувчи ходим исми-шарифи, телефон рақами) 2018 йил 20 сентябрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг g.usmanov@chamber.uz ёки palata_ex@mail.ru электрон манзилига юборишларини сўраймиз.

 

 

Ўз ССП Матбуот хизмати