20.09.2018 1383

«Ўзбекистон совғалари» биринчи республика кўргазма-савдосига таклиф этамиз


Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ташаббуси билан  жорий йилнинг 22-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида илк бор “Ўзбекистон совғалари” кўргазма-савдо ташкил қилинади.

Президентимизнинг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган ушбу тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилади.

Унда сиз юртимиз ҳунармандларининг қўл меҳнати асосида яратилган энг ноёб асарларини томоша қилиш ва сотиб олиш билан бирга ўзингиз истаган ҳунармандчилик буюмларини ясашда бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўласиз. 

 

Маълумот учун телефонлар: (71) 279-80-75; (71) 279-80-78.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати