12.01.2016 2966

Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўргазмали-семинар ўтказилади


2016 йилнинг 12-14 январь кунлари «Ўзэкспомарказ»да Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўргазмали-семинар ўтказилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиктисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2455-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва моҳияти тадбиркорлик субъектларига етказилади.