26.10.2018 2393

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичи якунланди


2018 йил 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2018” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 676-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.


Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2018” кўрик танловининг Навоий вилояти босқичи Навоий шаҳар марказида жойлашган “Ёшлар Маркази” биносида бўлиб ўтди. 

Фармойишга асосан “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичи ўтказилди.

“Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичини тантанали очилиш маросимида Навоий вилоят хокими К.Турсунов очиб берди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ж.Ураков сўзга чиқди. У ўз нутқида “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг юртимизда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини янада кенгайтиришда алоҳида аҳамиятга эгалигини айтди. Шунингдек, “Ташаббус 2018” кўрик танлови бу йил ўтган йилдаги танловларга нисбатан  янгича форматда ўтказилаётгани, номинациялар яна 2 тага ортганини таъкидлади.


Танловда тадбиркор, фермер ҳамда ҳунармандлар қуйидаги 5 та йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини ғолиби бўлишди:

- Саноат соҳасида "Йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналиши бўйича - “TOSHRABOT TEXTILE” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари - Умуров Фахриддин;

-  Хизмат кўрсатиш соҳасида "Йилнинг энг яхши тадбиркор" йўналиши бўйича - “QIZILQUM BAXT BARAKA” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари - Насридинов Илхом;

- “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркор” йўналиши бўйича - “EXPORT PLAST PRODUCT” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари - Саидов Обиджон;

- “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича - “NARGIZ DIYOR” фермер хўжалиги фермери - Рахмонов Дилшод;

- “Йилнинг энг яхши ҳунарманди" йўналиши бўйича - якка тартибдаги тадбиркор - Исломова Гулмира;

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 47 нафар ғолиблар, шундан 10 нафар саноат сохасидаги тадбиркор, 10 нафар хизмат кўрсатиш сохасидаги тадбиркор, 9 нафар ёш тадбиркор, 8 нафар фермер ва 10 нафар хунармандлар қатнашдилар.

“Ташаббус-2018” кўрик-танловида иштирокчилар қўшимча номинациялари бўйича қатнашдилар:

“Энг яхши тадбиркор аёл” номинацияси;

“Энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси;

“Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор” номинацияси;

“Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” номинацияси;

“Энг яхши экспортчи” номинацияси;

“Энг масъулиятли ижтимоий шерик” номинацияси;

“Йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинацияси;

“Менинг Юртим менинг ифтихорим” номинацияси;

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган ғолибларга республика босқичига йўллама берилди.


Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber