21.01.2016 1025

Германиянинг Физика-техника институти эксперти Ричард Франц томонидан ўқув-семинари ўтказилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги “2015–2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2243-сонли Қарорининг 1-илова, 9-бандига асосан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 ноябрдаги 92-а сонли баёнининг 10-бандига асосан жорий йилнинг 27-28 январь кунлари Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти биносида Германиянинг Физика-техника институтининг (PTB-Physikalisch-Technische Bundesanstalt) эксперти Ричард Франц томонидан O’z DSt ISO 50001:2015 “Энергетик менежмент тизими. Талаблар ва қўллаш бўйича қўлланма” давлат стандартининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинари (бепул) ўтказиш режалаштирилган.

Қўшимча маълумот учун Савдо-саноат палатасининг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими (+99871-1506007, e.minovarov@chamber.uz)га мурожаат қилишингиз мумкин.