22.01.2016 5532

АКТ ўқув маркази томонидан ўқув-семинар тренинглари ўтказилади


2016 йилнинг 1 февралидан АКТ ўқув маркази томонидан ходимларнинг ахборот-коммуникацион технологияларга оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинар тренинглари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги №73-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси таркибида 2014 йил 1 сентябрдан Ахборот-коммуникация технологиялари Ўқув маркази ташкил этилган. Мазкур марказга Йиғма департамент таркибидаги барча вазирлик, ташкилот ва корхоналарнинг ходимларини АКТ буйича ўқитиш вазифаси юклатилган.