04.01.2019 5788

Ҳурматли тадбиркорлар!


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Германияга бир ой давомида бўлиб ўтадиган стажировка учун номзодлар қабул қилишни эълон қилади.

Стажировка йўналиши:

«Умумий иқтисодий ҳамкорлик».

Стажировка инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2019 йил 1-январдан 1-февралгача.

Танловда иштирок этиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати: 

  • Иштирокчи анкетаси (1 нусхада);
  • Иш жойидан маълумотнома;
  • Паспорт нусхаси;
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • ССПга аъзолик ҳақидаги шартнома нусхаси;
  • Солиқ органларидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома;
  • Тижорат банкидан қарздорлиги йўқлиги ҳақида маълумотнома.

Германияда стажировка давомида барча ўқиш ва яшаш харажатлари Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги томонидан қопланади.

Тошкентда бўлиб ўтадиган 6 кунлик (2019 йил, февраль - март) мажбурий курс бўйича ўқиш харажатлари, Германияга бориш-қайтиш учун авиа чипта ва у ерда овқатланиш харажатлари юбораётган корхона (ёки иштирокчининг ўзи) томонидан қопланади.

Танловда иштирок этиш учун қўйиладиган асосий талаблар: 

  • Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолиги;
  • Номзоднинг охирги 2 йилдан кам бўлмаган, ўрта ёки юқори поғонада бошқарувчи сифатидаги иш тажрибаси мавжудлиги;
  • Номзоднинг ёши – 45 ёшдан юқори бўлмаслиги;
  • Олий маълумотга эгалиги;
  • Инглиз тилини ёки рус тилини мукаммал билиши.

 Муҳим!

  • Саралаш суҳбатида фақат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлар иштирок этиши мумкин; 
  • Интервью инглиз ва рус тилларида ўтказилади (инглиз тили устувор саналади);
  • Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар (анкеталар www.chamber.uz сайтидан юклаб олиниши мумкин) бир вақтнинг ўзида тўлиқ ва қогозга чиқарилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига қуйидаги манзил бўйича тақдим қилинади: Тошкент ш., А.Темур кўчаси, 4;
  • Тўлдирилган анкета ва паспортни электрон кўринишда тақдим этиш талаб қилинади (sh.turgunbayev@chamber.uz).

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин: (+998 78) 150-60-06 (Ш.Тургунбаев, бош мутахассис) ҳамда www.chamber.uz.

Сўровномани (рус тилида) юклаб олиш

Лойиҳа ҳақида маълумотни (рус тилида) юклаб олиш

Қўлланмани (рус тилида) юклаб олиш

 

Ўз ССП Ахборот хизмати