05.02.2016 4488

Тадбиркорлик субъектлари диққатига!


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мурожаат этиб, унда жорий йилнинг 11-14 январь кунлари Ўзбекистоннинг Брюселладаги элчихонасида Германия давлатининг «Multivac» компанияси менеджери  жаноб Э.Вихерс билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида кенг доирада учрашув бўлиб ўтган.

Унга кўра «Multivac» компанияси республикамиздаги мехмонхона ва ресторан бизнеси билан шуғулланувчи компаниялар учун замонавий вакуумлик қадоқлаш ускуналарини етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган.

Маълумот учун: «Multivac» компанияси Германияда 1961 йилда ташкил топган булиб, замонавий вакуумлик қадоқлаш ускуналарини етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек озиқ-овқат саноати, тиббий ускуналар ва истеъмол моллари учун бир қатор вакумли қадоқлаш таклиф этади.

Шу билан бирга «Multivac» компанияси «Х Uzbekistan Agrominitech Expo-2016» ҳалқаро кўргазмасида иштироки кутилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «Multivac» компанияси билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини жорий йилнинг 15 февралига қадар Палатага (t.naim@chamber.uz) электрон кўринишда тақдим этишларини сўраймиз.

Шу билан бирга, мазкур масала бўйича қўшимча маълумот учун Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими етакчи мутахассиси Бакиров Ёлқинга (+99871 1506007) мурожаат қилишлари мумкин.