15.01.2019 5876

Америка Қўшма Штатларида амалиёт ўташга таклиф қиламиз!


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Махсус Америка бизнес амалиёт дастури (САБИТ) нинг 3 ҳафталик малака оширишга номзодларни танлаб олиш бошланганлигини эълон қилади. 

Амалиёт дастурининг йўналишлари:

  • "Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш"
  • Амалиёт муддати: 2019 йил март ойида (3 ҳафта)
  • Амалиёт тили: рус ва инглиз
  • Ҳужжатларни қабул қилиш санаси: 2019 йил 30 январгача.

Иштирокчиларнинг бориш ва келиш ҳаражатларини қабул қилувчи томон қоплайди шунингдек, мехмонхонада жойлашишига, мукаммал ўқув дастури, таржима хизматлари, тиббий суғурта ва овқатланиш ҳамда бошқа ҳаражатларини қоплаш учун қўшимча стипендия берилади. Виза ҳаражатлари иштирокчилар томонидан копланади. 

Иштирокчиларни танлашда қўйидаги асосий мезонларга эътибор қаратилади:

  • Амалиёт озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш соҳасидаги мутахассислар учун мўлжалланган;
  • Номзод рахбар лавозимида камида охирги 3 йил ишлаши;
  • Олий маълумотли:
  • Инглиз ва рус тилларини мукаммал билиши;
  • Техник маълумотга эга ва рахбарлик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда ҳозирда ўзининг ташкилотида/корхонасида рахбарлик лавозимида ишлаши керак.

Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчилар қўйидаги сўровномани тўлдириб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходими И.Алиевга ёки i.aliev@chamber.uz электрон почта манзилига юбориш тавсия этилади. 

Феврал ойида барча иштирокчиларга Дастурда иштирок этиш ва кейинги тадбирларда иштирок этиш учун сўровномалар юборилади.

Маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олиш мумкин: (+998 78) 150-60-06, И.Алиев.

 

Сўровномани (рус тилида) юклаб олиш

Ҳужжатларни қабул қилиш якунланди (2019 йил 30 январь).

 

Ўз ССП Ахборот хизмати