12.02.2016 3480

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “ССП ҳудудий бошқармалар ва Ахборот-Маслаҳат Марказларининг фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув-семинарлари бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг 2015 йил 9 октябрдаги 02/1-658-сонли “Ўзбекистон Савдо-саноат  палатаси фаолияти такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича Комплекс тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 10-12 февраль (3 кун) кунлари Палатанинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, кадрлар бўйича инспекторлари ва туман (шаҳар) АММ директорлари учун Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси катта мажлислар залида “ССП ҳудудий бошқармалар ва Ахборот-Маслаҳат Марказларининг фаолияти самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув-семинарлари бўлиб ўтди.

Тадбирда "Ҳудудий бошқармалар томонидан ижро интизомининг таъминланиши (топшириқ хатлари ижроси, уларга жавоб бериш ва уни назоратдан чиқариш тартиби)", "Кадрлар билан ишлаш, кадрлар заҳирасини яратиш ва бўлим томонидан  кўрсатиладиган хизматларнинг самарали ташкил этиш омиллари ва чоралари, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш", "Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш тартиби, мурожаатлар мониторинг жадвали ҳамда мурожаатлар умумий базасини шакллантириш тартиби", "Кадрлар билан ишлаш, кадрлар заҳирасини яратиш ва бўлим томонидан  кўрсатиладиган хизматларнинг самарали ташкил этиш омиллари ва чоралари, меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш", "Кадрлар бўйича инспекторларининг  ОАВларига интервью бериш маҳорати бўйича видеосинов", "Палата аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларига хорижий мамлакатлардан мини технологиялар киритишда амалий ёрдам бериш масалалари" мавзуларига оид маърузалар тингланди.