21.01.2019 844

Ўзбекистон “Яшил ҳафталик - 2019” кўргазмасида иштирок этмоқда!


Ўзбекистон  “Яшил ҳафталик - 2019”  кўргазмасида иштирок этмоқда, улар орасида “Ҳунарманд” уюшмасининг ҳунармандлари ҳам бор.

Германия пойтахти Берлин шаҳрида бошланган 84-халқаро “Яшил ҳафталик – 2019” кўргазмасида Ўзбекистон стенди намойиш этилмоқда.

Айтиш жоизки, мазкур кўргазмада дунёнинг 70 мамлакатидан 1 минг 600 дан ортиқ иштирокчи иштирок этмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керакки,  кўргазмада ҳунармандлар стенди илк бор ўрнатилиб,  уюшма раисининг ўринбосари ҳамда ҳунармандлар ҳам биринчи бор қатнашмоқдалар. 

 

Мамлакатимиз стенди Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар компанияси томонидан тайёрланган. Унда юртимизнинг иқтисодий ва экспорт салоҳиятига кенг ўрин берилган.

Ўзбекистон павильонида табиий ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, зираворлар, шароб маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмлари, шунингдек, миллий таомлар ва юртимиз сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда.

Унда юртимизнинг иқтисодий ва экспорт салоҳиятига кенг ўрин берилган. Ўзбекистон павильонида табиий ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, зираворлар, шароб маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмлари, шунингдек, миллий таомлар ва юртимиз сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда.

Кўргазма жорий йилнинг 27 январигача давом этади.