16.02.2016 2341

Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси соҳасидаги билимларини ошириш бўйича ўқув-семинари ўтказилади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплекси мажлисининг 2015 йил 19 октябрдаги (02-08-08-16-сон) баёни 2-банди ижросини таъминлаш юзасидан 2015 йилнинг 4 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистан миллий телерадиокомпанияси ўртасида тадбиркорлик субъектлари ва интеллектуал мулк эгалари учун интеллектуал мулк объектлари, жумладан товар белгиси ва ихтироларини ҳукукий муҳофаза олиш тартиби ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг февраль ойида Қоракалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорларни интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси соҳасидаги билимларини ошириш бўйича ўқув-семинари ўтказилиши режалаштирилган.