23.02.2016 2989

"Тадбиркорлар учун онлайн интерактив хизматлар" қўлланмаси интернетнинг виртуал имкониятларидан фойдаланиш имконини беради


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Европа Иттифоқининг "Бошқарув кадрларини тайёрлаш" дастури ва UNDP Uzbekistan ҳамкорлигида интернетнинг виртуал имкониятларидан бизнесда унумли фойдаланиш бўйича "Тадбиркорлар учун онлайн интерактив хизматлар" қўлланмаси тайёрланди.

Мазкур қўлланма Интернетнинг виртуал имкониятларидан фойдаланиб, ишлашни ўрганмоқчи бўлган тадбиркорларга мўлжалланган бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар батафсил ёритилган: тадбиркорлар учун Интернетнинг виртуал имкониятлари, онлайн технологиялардан фойдаланиш тартиблари, улардан бизнесни ривожлантиришда фойдаланиш усуллари, тез мулоқот қилиш технологиялари ва фойдали веб-саҳифалар тавсифи ва улардан фойдаланиш тартиблари келтирилади.

Ушбу қўлланма фойдалунувчиларга тез вақт ичида Интернетнинг онлайн-технологияларидан, иш юритишда, унумли мулоқот усулларидан, электрон ҳукумат, хусусан ягона интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаб олишга, унинг имкониятларидан кундалик фаолиятда унумли фойдаланиш йўлларини ўрганишга ёрдам беради. 

Қўлланманинг тўлиқ шакли билан танишинг