11.02.2019 225

Жиззахда ёшлар бизнес-инкубатори ўз фаолиятини бошлади.


Вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш, соҳага ёш тадбиркорларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, янги стартапларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшлар бизнес-инкубатори ўз фаолиятини бошлади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида уюштирилган тадбирда ёшларга инновацион лойиҳалар, стартапларни ривожлантириш, молиялаштириш, янги тузилган бизнес-инкубаторнинг имкониятлари ва ёш тадбиркорларга қулайликлар яратиш, инвесторларни жалб этишда айнан нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида кенг тушунчалар берилди.

 

xs.uz