13.02.2019 205

«KAPITAL – SUG’URTA» АЖ суғурта компаниясининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси «KAPITAL – SUG’URTA» АЖ суғурта компанияси мурожаат қилиб, шартномавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиққан 7 617 086 сўмлик қарздорликни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан, Палата томонидан «KAPITAL – SUG’URTA» АЖ суғурта компанияси манфаатида қарздорга нисбатан судга даъво ариза киритилган.

Ушбу даъво аризаси юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий суди томонидан 31.01.2019 йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, «KAPITAL – SUG’URTA» АЖ суғурта компаниясининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати