29.02.2016 1020

“Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларимиз бош мақсади - оила ва жамият фаровонлиги йўлида тадбиркор ва ишбилармон аёлларнинг фаол иштироки” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилади


O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва қатор етакчи тижорат банклари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда аҳоли турли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила”, “Фермер аёллар” номли ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда.

Жорий “Соғлом она ва бола йили”да мазкур лойиҳалар доирасида “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларимиз бош мақсади - оила ва жамият фаровонлиги йўлида тадбиркор ва ишбилармон аёлларнинг фаол иштироки” мавзусидаги давра суҳбати 2 март куни ўтказилади

Эслатиб ўтамиз, тадбир Темурийлар тарихи Давлат музейи мажлислар залида соат 10.00да бошланади.