29.02.2016 1990

Ўзбекистон-Ҳиндистон фармацевтик саноати бизнес-форуми ва кооперацион биржа ўтказилади


Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон-Ҳиндистон фармацевтик саноати бизнес-форуми ва кооперацион биржа ўтказилади.

Музокаралар ўтказилиш жойи: “International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси, “Амир Темур” зали.

Тадбирнинг очилиш вақти: 2016 йил 3 март, соат 10:00