04.03.2016 6576

Нукусда «Тадбиркор ва фермер аёллар» форуми бўлиб ўтди


Биламизки, давлатимиз томонидан азиз аёлларга қаратилаётган эътибор катта. Фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида ташаббускор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини янада ошириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш, миллат генафондини сақлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

2016 йил 22 февралида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган «Соғлом она ва бола йили»да 8 март Халқаро Хотин-қизлар байрамига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикасида ўтказиладиган байрам тадбирларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси»га асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 2016 йил 2 мартида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мажлислар залида «Тадбиркор ва фермер аёллар» форуми ташкил этилди.

Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад жамиятимизда Хотин-қизларнинг ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик, фермерлик ва хунармандчилик фаолияти билан шуғилланаётган аёллар ва коллеж битирувчи қизлар фаолиятини қўллаб-кўвватлаш борасида амалга оширилиб келинаётган ишлар натижасида катта зафарларга эришган хотин-қизлар тажрибасини ўсиб келаётган ёш қизларга ибрат сифатида кўрсатиш, шунингдек тадбиркор, фермер ва хунармандларнинг форум давомида ўзаро мулоқотларини ўрнатиш ва тажриба алмашишга имконият яратиб беришдан ва албатта 8 март Халқаро Хотин-қизлар байрами билан барча хотин-қизларни табриклашдан иборат.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, «Тадбиркор аёл» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, «Хунарманд» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Фермерлар Кенгаши, Давлат Солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикасы Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси мутахассислари,  тадбиркор, фермер ва хунарманд хотин-қизлар, касб-хунар коллеж битирувчи қизлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова очиб берди ва бошқариб борди. У ўз сўзида давлатимиз томонидан хотин-қизларга катта этибор қаратилаётгани, фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида ташаббускор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини янада ошириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза этиш, миллат генафондини сақлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан бизнес режа тузиш, бизнесни юритиш, кредит олиш тартиби, бухгалтерия ишини юритиш, маркетинг, менеджмент, ишлаб чиқариш каби мавзуларда ташкил этилаётган ўқув-семинарлар натижасида тадбиркор хотин-қизларнинг тадбиркорлик соҳасида тажрибасининг ортаётганлиги, бу ўз навбатида бизнесининг ривожлантиришига катта замин яратаётганлиги, Бошқарма ва унинг туманлардаги Ахборот маслаҳат марказлари, Бизнес марказлари томонидан тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, солиқ соҳасидаги давлат имтиёзлари, кредит олиш тартиблари тўғрисида ва бошқа мавзуларда 2015 йилда 2116 та коллеж битирувчиларга бепул консультациялар берилганлиги айтиб ўтилди.  Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган «Ташаббус» кўрик танловининг ҳар йилги иштирокчиларининг 35-40% хотин-қизлар ташкил этиши, уларни танлов доирасида муносиб тақдирлаш мақсадида «Энг яхши тадбиркор аёл», «Энг яхши хунарманд аёл», «Энг яхши фермер аёл» номинациялари жорий этилганлиги, бу эса ўз навбатида тадбиркор аёлларнинг фаолиятида катта стимул бўлиб, натижада тадбиркор аёллар маҳаллий ва чэт элларда ташкил этилаётган кўргазма ва ярмаркаларда, кооперацион биржаларда иштирок этиб, янгидан-янги ускуналарни сотиб олишга ва бозорларимизни ўзимизда ишлаб чиқарилааётган, импорт ўрнини босувчи янги ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб келаётггани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, «Тадбиркор аёл» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, «Хунарманд» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Фермерлар Кенгаши томонидан амалга оширилиб келинаётган тадбирлар ҳақида, давлатимизда тадбиркорликни, фермерлик ва хунармандчиликни ривожлантириш борасида тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар, солиқ соҳасида берилаётган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилиб, форум ўзаро мулоқатлар билан давом этти ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Форум доирасида тадбиркор, фермер ва хунарманд Хотин-қизларнинг маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.