13.03.2019 806

Ҳурматли тадбиркорлар!


2019 йилнинг 3-5 апрель кунлари DİMAX савдо-кўргазма бизнес марказида UzbekBuild ўзбек-турк қурилиш кўргазмаси бўлиб ўтади. Қурилиш вазирлиги, ССП, ЎзЛиДеП, ҳамда MUSIAD нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қўллаб-қувватлаши асосида уюштирилаётган кўргазма Ўзбекистонда илк марта ташкил этилмоқда.

Uzbekbuild кўргазмасида қандай маҳсулотлар намойиш этилади?

Туркиянинг қурилиш индустрияси соҳасидаги 40 дан ортиқ етакчи компаниялари иштирок этадиган кўргазмада бетон заводлар, асфальт заводлари, кўтарма кранлар, экскаваторлар, грейдерлар, юклаш машиналари, майдаловчи-сараловчи ускуналар, брусчатка ва сплитер блоклар ишлаб чиқарувчи ускуналар, махсус қурилиш техникаларига эҳтиёт қисмлари, қозиқлар (сваи)ни урувчи бурғилаш техникалари, бетоннасослар, бетонаралаштирувчи транспорт воситалари кабилар намойиш қилинади.

Бундан ташқари, қурилиш буёқлари, металлга ишлов бериш қурилмалари, электр ёритқич жиҳозлари ва ускуналари, ёритқич устунлари, иситиш тизими, совутиш ва ҳаво айлантириш тизими, кранлар, йўл тўсиқлари, юк ва йўловчи кўтаргичлари, ишлов бериш учун декоратив материаллар, меъморчилик ечимлари, ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш воситалари кабилар ҳам кўргазмага келганлар эътиборига ҳавола этилади.

4 апрель куни кўргазма доирасида 14:00-17:00да ўзбек-турк тадбиркорлари ўртасида икки томонлама В2В корпоратив учрашувлар ташкил этилади. Таъкидлаш ўринлики, кўргазмага кириш мутлақо БЕПУЛ!

Кўргазма доирасида, шуниндек, Ўзбек-Турк қурилиш бизнес форуми ҳам бўлиб ўтади. У 2019 йил 3 апрель, кўргазма очилиш кунида ташкил этилади. Мазкур форумда бетон, асфальт ва инерт материаллар ишлаб чиқаришнинг энг янги замонавий технологиялар ҳақида маълумотлар берилади ҳамда икки мамлакатнинг қурилиш соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинади.

DİMAX савдо-кўнгилочар бизнес маркази пойтахтнинг саноат зонасида, йирик қурилиш бозори ва ишлаб чиқариш маркази ёнгинасида жойлашган. Ташкил этилаётган кўргазма воситасида қурилиш маҳсулотлари ва материаллари сотувчилар ҳамда тадбиркорларга манзилли тарзда етказиш мақсад қилинган.

Кўргазмага 3 кун мобайнида кириш мутлақо БЕПУЛ бўлиб, 10:00-18:00 оралиғида ташриф буюриш мумкин.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати