09.03.2016 1058

Тадбиркорлик субъектлари «Kazakhstan Power & Renewable Energy Investment» халқаро конференциясига таклиф этиладилар


«Euroconvention Global» компанияси 2016 йил 20-21 апрел кунлари Остона (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтадиган «Kazakhstan Power & Renewable Energy Investment» халқаро конференциясига тадбиркорлик субъектларини таклиф этади.

Мазкур конференцияда муқобил энергия (қуёш, шамол энергияси ва биогаз) соҳасида фаолият юритувчи 150 дан ортиқ инжиниринг, консалтинг компаниялари иштирок этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ушбу халқаро конференция, иштирок этаётган компаниялар учун ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли хамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари хақидаги батафсил маълумотни 2016 йил 10 мартга қадар Палатанинг Тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш истиқболлари бўлимига (e.shomuratov@chamber.uz) электрон кўринишда тақдим этишингизни сўраймиз.