20.03.2019 989

Ўзбекистон виза тартибини соддалаштиришда давом этмоқда.


Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги ПФ-5691 сонли Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 20 мартидан Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фуқароларига 30 кунлик муддатга визасиз тартибни жорий қилди.

Таъкидлаш жоизки, агар 2017 йилда Ўзбекистонга Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган сайёҳлари сони 1258 кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда уларнинг сони 1580 нафарга етди.

Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари фуқароларининг амалий мақсадда ташриф буюрувчилари учун кўп марталик визаларни олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Ўзбекистоннинг хорижий муассасаларида бир йилгача бўлган муддатга кўп марталик визалар, ҳужжатларни қабул қилиш кунини ҳисобга олмаган ҳолда, уч кун ичида берилади. Шу билан бирга, таклиф этаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Визасиз тартибнинг жорий қилиниши мамлакатлар ўртасидаги маданий, ма’рифий ва илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва республиканинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатиши назарда тутилмоқда.

Еслатма: бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сонли Фармони билан 1-февралдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун электрон виза олиш имконияти тақдим этилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836 сонли қарорига асосан, БАА фуқароларига Ўзбекистонга кириш ва ундан чиқиб кетиш, транзит ўтиш учун 5 кунгача визасиз тартиб ўрнатилган эди.