25.03.2019 1702

Ўзбекистон-Хитой бизнеси ҳамда таълим муассасалари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.


20  март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Ўзбек-Хитой савдо ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон-Хитой бизнеси ҳамда таълим муассасалари вакилларининг учрашуви ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, Ўзбек-Хитой савдо ассоциацияси, Ўзбек-Хитой таълим ва тадқиқот маркази, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази,  "Euroasia Insurance"  Ўзбекистон-Швейцария суғурта компанияси, Ўзбекистон қандолатчилар уюшмаси вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбек-Хитой савдо ассоциацияси  фаолияти ҳақида тақдимот, бизнес-таълим ва тижорат соҳасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбек-Хитой савдо ассоциацияси  ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама меморандумлар имзоланди. Булар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, "Euroasia Insurance"  суғурта компанияси, Ўзбекистон қандолатчилар уюшмаси.

Тадбир якунида, жорий йилнинг февраль-март ойлари мобайнида ўтказиб келинган “Мутахассислар учун хитой тили асослари” курси тинловчилари учун элчихона томонидан очиқ дарс ўтказилди ва курсни муваффақиятли тамомлаган  тамомлаган тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Ўз ССП Ахборот хизмати