10.04.2019 335

Тадбиркорга фаолиятни бошлаш учун амалий кўмак берилди.


 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбарияти қабулида Фарғона филояти, Тошлоқ туманида рўйхатдан ўтган “Музаффар бобо” фермер ҳўжалиги раҳбари У.Фузаилов бўлди.

Қабулда, У.Фузаилов фермер ҳўжалигини ташкил этиш орқали вилоятда тадбиркорлик ривожига ҳисса қўшишни нийят қилганлиги, бироқ, ҳужжатларни тўлиқлигича расмийлаштириш билан боғлиқ муаммо ушбу ишларни амалга ошириш йўлида тўсиққа айланганлиги маълум қилинди.

Жумладан, Фарғона вилояти, Тошлоқ туман ҳокимининг 2018  йил 7  сентябрдаги 2193-сон қарорига мувофиқ, ажратилган ер майдони туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига ушбу қарор асосида фермер хўжалик раҳбари билан “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси”ни расмийлаштириш вазифаси юклатилган.

Орадан, ярим йилдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан масала ҳал этилмади. Бир қарашда оддийгина ечим топиши мумкин бўлган ушбу масала тадбиркорлик субъекти фаолиятини бошлаш, шу орқали ўзига ва жамиятга наф келтириши мумкин бўлган ишларни амалга ошириш имкониятини кун сайин орқага сурди.

Савдо-саноат палатаси ва унинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан кўрилган чоралар натижасида, тутчиликни амалга ошириш учун жами 13,71 га ер майдони 49 йил муддатга ижарага олиш бўйича туман ҳокими ва фермер ҳўжалиги ўртасида шартномани расмийлаштириб берилди ва шу орқали тадбиркор масаласи қисқа муддатларда ижобий ҳал этилди.

 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ахборот хизмати