12.04.2019 504

Ўзбекистон-Туркия кооперация биржасига таклиф этамиз.


Туркиянинг Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши раиси бошчилигида ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан  2019 йил 15 апрель куни соат 14-00 да Тошкент шаҳрида (“Wyndham Tashkent” меҳмонхонасининг “Silk Road” залида) икки давлат тадбиркорлари ўртасида Кооперация биржаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур тадбирда Туркиянинг турли тармоқларида фаолият олиб борувчи 35 нафардан ортиқ компаниялар вакиллари Ўзбекистон тадбиркорлари билан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат соҳаларида турли асбоб-ускуналар етказиб бериш, қурилиш, муҳандислик ва лойиҳалаш ишлари, тўқимачилик, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати, туризм, тиббиёт, банк-молия, ахборот технологиялари соҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилишни муҳокама этишлари кўзда тутилган.

Шу муносабат билан Туркия ишбилармонлари билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган маҳаллий тадбиркорлик субъектлари Кооперцион биржада иштирок этиш бўйича таклифларини (Корхона номи, иштирок этувчи ходимнинг исми-шарифи, фаолият йўналиши, алоқа учун телефон рақами) 2019 йил 13 апрель соат 14-00 га қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси j.nosirov@chamber.uz электрон манзилига юборишларини сўраймиз.

Мазкур тадбирда иштирок этиш Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида олдиндан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар учун Экспорт бошқармасининг масъул ходими Ж.Носировга (+99897 715-12-08) мурожаат қилишингизни сўраймиз.

 

ЎзССП Ахборот хизмати