12.04.2019 940

Ўз ССПнинг Call марказига келиб тушаётган мурожаатлар тахлили.


2019 йил Иш режасига асосан бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинган бўлиб, бу бўйича уч ойдаги ҳолат қуйидагича:

I. 2019 йил уч ой давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 78 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094  ишонч телефони орқали иш вақти ва иш вақтидан ташқари 9807 та қўнғироқ қабул қилинган бўлиб,  ушбу қўнғироқларнинг ҳафта кунлари кесимидаги статистикаси қуйида келтирилган

II. Қўнғироқлар ҳудудлар кесимида

III. Уч ой давомида Палатанинг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефонига қўнғироқ қилган мурожаатчилар.

1. Тадбиркорлик субьектларидан келиб тушган қўнғироқлар сони ҳамда қўнғироқлар йўналиши - 4586

- Турли йўналишларда юридик маслаҳат бериш

- Хат масаласи (ижрочини аниқлаш)

- Палатага аъзолик бўйича маслаҳат олиш

- Кафолат хати олиш учун керакли хужжатлар тартиби хамда кафолат хати тайёрлигини аниқлаштириш масаласи.

- Халқаро ўқув дастурлари (GIZ, SABIT) масаласи

- Бизнес-форум, кўргазма ва ярмаркалар хақида маълумот олиш ва уларда иштирок этиш

2. ҲБ/ТКМлар орқали келиб тушган қўнғироқ сони хамда қўнғироқлар йўналиши - 3003

- Аъзолик бадалининг ҳисоб рақамига тушган-тушмаганлигини аниқлаш масаласида

- Хат масаласи (ижрочини аниқлаш)

- Кафолат хати тайёрлигини аниқлаштириш масаласи

- ҲБ\ТКМ ходимлари томонидан саноат корхоналарида ўтказилган Сўровномалар бўйича

- Аъзолик гувохномаси тайёр бўлганлигини аниқлаштириш масаласи

3. Давлат органларидан келиб тушган қўнғироқлар сони хамда қўнғироқлар йўналиши - 1809

- Тадбиркорлик фаолиятига алоқадор бўлган янги қонун, қарор лойиҳалари ва норматив ҳуқуқий-хужжатлар бўйича

- Хат масаласи (ижрочини аниқлаш)

- Тадбирлар, учрашувлар, экспертлар  кенгашида иштирок этиш масаласида

4. Тадбиркорлик субьектига эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан келиб тушган  қўнғироқлар сони ҳамда қўнғироқлар йўналиши – 301

- Тадбиркорликни бошлаш тартиблари бўйича маълумот олиш

- Бўш иш ўринлари тўғрисида, хамда ишга жойлашиш бўйича сухбат

-  Хат масаласи (ижрочини аниқлаш)

- Ер олиш тартиби бўйича маслаҳат олиш

- Кредит олиш тартиблари  хамда банкда юзага келадиган муаммолар масаласи

5. Хорижий давлатлар томонидан келиб тушган қўнғироқлар сони - 108

-  Хат масаласи (ижрочини аниқлаш)

- ҚК ва ХК очиш тартиблари бўйича маълумот олиш

- Инвестиция киритиш

- Ўзбекистондаги мавжуд корхоналар рўйхатини олиш

 

Ўз ССП Ахборот хизмати