16.04.2019 3608

“Ташаббус-2019” кўрик танлов бошланди.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили ўтказиб келинаётган «Ташаббус-2019» кўрик танловига аризалар қабул қилинаётганини маълум қилади.
 

Иштирокчилар асосий 5 та номинациялар

  • “Саноат соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркор”;
  • “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;
  • “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;
  • “Йилнинг энг яхши фермери;
  • “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”.

Шунингдек кўшимча номинациялар бўйича ҳам аниқланадилар.

Кўрик-танлов туман (шаҳар) босқичлари: 22 апрелдан 15 майга қадар

Кўрик-танлов Қорақaлпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи: 20 майдан 12 июнга қадар

Кўрик-танлов республика босқичлари: 20-21 июн кунлари ўтказилади.

Барчангизни таклиф этамиз! Ташаббусни қўлдан бой берманг!

 

Қўшимча маълумотлар учун 78 150 60 06 ёки http://t.me/uzchamber телеграм каналидан хабардор бўлишингиз мумкин. 

 

Ўз ССП Ахборот хизмати