29.04.2019 552

Бельгия компанияси Ўзбекистонга 700 миллион долларлик инвестиция киритади.


Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Брюсселда “Stone City Energy” компанияси вакиллари билан учрашди.

Бугунги кунда ушбу компания мамлакатимиз энергетика секторига инвестиция киритиш истагида. Хусусан, “Stone City Energy” компанияси Ўзбекистон энергетика секторига биринчи босқичда 700 миллион сармоя киритиш бўйича мамлакатимиз ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқда.

Дилёр Ҳакимов “Stone City Energy” компанияси вакиллари билан учрашув чоғида ушбу мақсадларга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришда амалга ошириладиган навбатда қадамларни муҳокама қилди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Хабарда қайд этилишича, “Stone City Energy” компанияси бош менежери Алан Даньё ҳамкорлик масалалари бўйича мамлакатимизда бўлиб ўтган учрашувлар натижасини ижобий баҳолаган.