13.05.2019 674

“Ташаббус-2019” кўрик-танлови бўйича Тошкент шаҳрининг туман босқичлари якунланди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар ўртасида ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар туман босқичлари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 278-ф-сонли Фармойишига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги 557-сонли қарори қабул қилинган.

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Тошкент шаҳрининг туман босқичлари жорий йилнинг 30 апрелдан 7 майга қадар ўтказилди ва ҳар бир туманда ҳокимликлар билан биргаликда байрамона кайфиятда ўтказилди ва ушбу босқичларда шахсан туман ҳокимлари иштирок этган.

Кўрик-танловнинг туман босқичида тадбиркорлик субъектлари 4 та йўналишда беллашишди: 

- “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;

- “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”;

- “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;

- “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинациялари.

Кўрик-танловнинг туман босқичларида ўз кўргазмаси билан 459 нафар тадбиркор ва ҳунармандлар иштирок этган бўлса, шулардан 44 нафари кўрик-танловнинг шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Кўрик-танлов низоми талаблари асосида баҳоланган ҳолда ғолибликни қўлга киритган тадбиркорлар ва ҳунармандлар жорий йилнинг 12 июн куни бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар босқичида иштирок этишади.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати