14.05.2019 398

Бугун, Ўзбекистон-Корея ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида кооперацион биржа бўлиб ўтди.


2019 йил 14 май куни Ўзбекистон-Корея ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида кооперацион биржа бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Тадбир доирасида Корея ва Ўзбекистон ишбилармон доира вакиллари ўртасида ЛЕД-дисплейлар, қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тиббиёт ускуналари, косметика маҳсулотлари, хавони тозаловчи ускуналарни ишлаб чиқариш каби соҳаларда қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун “B2B” форматида музокаралар ташкил этилди.

Тадбир давомида Корея Республикаси делегацияси вакиллари Ўзбекистонда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Корея компаниялари ўртасида шартномалар ва меморандумлар имзоланди.

Ўз ССП Ахборот хизмати