17.05.2019 639

"Давлат-хусусий шерикчиликни асосий мақсадлари, ҳужжатларини тайёрлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш" мавзусида бўлиб ўтадиган семинарга таклиф этамиз.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2018 йилдаги 1009-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 9-банди д) бандостига кўра, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги семинарлар, сессиялар, тақдимотлар, давра суҳбатларини ташкил қилади ҳамда уларда иштирок этади, шунингдек, давлат-хусусий шериклик масалаларида давлат шериклари мутахассисларининг малакасини, жумладан, хорижда оширишни ташкил этишга кўмаклашади деб белгиланган.

Шу муносабат билан, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда

"Давлат-хусусий шерикчиликни асосий мақсадлари, ҳужжатларини тайёрлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш" мавзусида семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур семинар жорий йилнинг  24 май куни 10:00 да Ўзбекистон Савдо саноат палатаси биносида бўлиб ўтади.

Қатнашиш учун талаб: онлайн рўйҳатдан ўтиш https://docs.google.com

Қўшимча маълумотлар учун +998909298635,+998972742427 ва 78 150-60-06 телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин. 

 

Ўз ССП Ахбоорт хизмати