01.06.2019 1533

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси инвесторларни “Doing Business with Namangan-2019” да фаол иштирок этишга таклиф этади.


Шу йилнинг 7-8 июн кунлари Наманган шаҳрида “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ҳамда “Made in Namangan-2019” Наманган ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ташкил этилади.

Мазкур тадбирлар Наманган вилоятига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган салоҳият ва имкониятлар билан хорижий давлатларнинг бизнес ҳамжамиятини ва халқаро ташкилотлар вакилларини таништириш мақсадида ўтказилмоқда.

Бизнес форумда иштирок этиш учун 99 321-80-50 рақами орқали рўйхатдан ўтишни унутманг!

Дастурни юклаб олиш