07.06.2019 1351

Америка Қўшма Штатлари бизнес вакиллари делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифига оид.


Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги икки томонлама ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2019-йил 18-20 июнь кунлари АҚШ савдо миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган.

Делегация ташрифи давомида, АҚШ ишбилармон доиралари билан 2019 йил 19 июнь куни «G2B»  ва 20 июнь куни  «B2B»   форматида “Wyndham Tashkent Hotel” меҳмонхонасида кооперацион биржа бўлиб ўтади (АҚШ компаниялари  ҳақида маълумот илова қилинади)

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон бизнес муҳитини ўрганиш ва Ўзбекистон ишбилармонлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйишдан иборат.

Бизнес музокараларда иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш ва потенциал АҚШ компанияси билан учрашувнинг санаси ва вақтини белгилаш талаб этилади.

Шу муносабат билан, ушбу бизнес учрашувга қизиқиш билдирган ташкилотлар, 2019 йил 11 июн соат 17-00 га қадар АҚШ компаниялари билан музокаралар олиб бориш бўйича таклифларини электрон почта орқали Палатанинг expo@chamber.uz  манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Учрашувнинг аниқ санаси ва жойи ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Қўшима маълумот учун +998997744594 телефон рақами орқали Палата маъсул ходими Аъзамов Сардор билан боғланишингизни сўраймиз.